02.08.2022

Аҳли Сунна вал-Жамоа

Аҳли Сунна вал-Жамоани бошқа гумроҳ фирқалардан ажратадиган бир қанча аломатлар бўлиб бу аломатларни яхши билмоғимиз даркор. Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) айтадилар.”Аҳли Сунна вал-Жамоа”нинг аломатлари Шайхайнни яхши кўриш,икки куёвни ҳурмат қилиш,икки қиблани улуғлаш, икки маййитга намоз ўқиш, икки имом орқасида намоз ўқиш,икки подшоҳга қарши чиқмаслик, икки оёқ кийимига масҳ тортмоқни жоиз деб топиш, икки тақдирга рози бўлиш, икки гувоҳликдан ўзини тийиш. 

Изоҳлар:

Шайхайн-Ҳазрат Абу Бакр ва Умар (р.а)лар назарда тутилган.

Икки куёв-Ҳазрат Усмон ва Али (р.а)лар.

Икки қибла-Каъба ва Байтул Мақдис. 

Икки маййит-фосиқ ва солиҳ инсон.

Икки имом- фосиқ имом ва солиҳ имом.

Икки подшоҳ-одил подшоҳ ва золим подшоҳ.

Икки тақдир-яхши ва ёмон тақдир.

Икки гувоҳлик – бировга жаннатий ёки дўзахий деб гувоҳлик бериш.

Ушбу масалалар “Аҳли Сунна вал-Жамоа”ни бошқа гумроҳ фирқалардан ажратадиган катта аломатдир.Бундан бошқа аломатлар ҳам мавжуд: қабр азобини  ҳақ деб билиш, жаннатда Аллоҳ таолонинг жамолини кўришга ишониш, пайғамбарлар шафоатларидан умидвор бўлиш ва бошқалар.

 

 

 

Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом 

таълим муассасаси Маънавият ва Маърифат ишлари

бўйича директор ўринбосари:                                                 И.Уста-Алимова 

Izoh qoldirish

Izohlar